Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
National Interest: АҚШ бюджетида 1 трлн доллар тақчиллик юзага келиши мумкин
АҚШ Конгресси бюджет бошқармаси ўзининг янгиланган прогнозларини эълон қилди. Унга кўра, харажатлар, давлат қарзи ва Америка давлат бюджети камомади йилдан-йилга ўсиб боради, деб ёзмоқда The National Interest.
АҚШ давлат бюджетининг 2016-йилдаги камомади янада тезроқ ўсади. Бюджет бошқармаси ўз тахминини 50 миллиард долларга ўзгартириб, бу йилги тақчиллигини март ойидаги 540 миллиарддан 590 млрд долларга ўзгартирган. Шунга қарамай, президент Барак Обама бюджет камомади муаммосига барҳам берилганини айтмоқда, дейилади мақолада.
2015-йил билан таққослаганда давлат бюджети камомади нақ 150 миллиард долларга (ёки 35 фоиз) ошган. Бу 2009-йилдан бери кузатилган энг юқори салбий кўрсаткич ҳисобланади.
Конгресс бюджет бошқармаси ҳисобларига мувофиқ, 2024-йилга келиб, бу рақам 1 триллион долларни ташкил этади.
Бюджет камомадининг ўсиши Федерал қарздорлик кўрсаткичига ҳам таъсир кўрсатади. АҚШ давлат қарзи келаси 10 йил ичида 28 трлн долларга етиши мумкин. Бу, Обама ўз лавозимини эгаллаган 2009-йилдагидан деярли 3 марта кўп демакдир. Бугунги кунда мамлакат умумий қарзи 19 триллион доллардан иборат.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025