Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик йигит дунё бўйлаб саёҳат қилган энг ёш сайёҳ бўлди
18 ёшли австралиялик бир моторли самолётда дунё бўйлаб ёлғиз саёҳат қилган энг ёш киши бўлди. Бу ҳақида Brisbane Times маълум қилди.
Лэклен Смарт 54 кунлик саёҳати давомида дунёнинг 24 нуқтасида ва 15 мамлакатида қўнишни амалга оширди. Смартнинг сўзларига кўра, асосий қийинчиликлар об-ҳаво шароитлари, хорижлик авиадиспетчерлар билан мулоқот қилиш (турли тилларда сўзлашилгани боис) ва бошқалар томонидан қўллаб-қувватлаш йўқлиги натижасида юзага келди.
Австралиялик йигит аввалги рекордчи - америкалик Мэтт Гутмиллердан бир ёш кичик.
Смарт шанба куни эрталаб Австралиянинг шимоли-шарқида жойлашган Квинсленд штатидаги аэропортлардан бирида ерга қўнди.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025
Австралия Украина учун Abrams танкларини етказиб беришни кечиктирди
21:02 / 28.04.2025