Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада россиялик журналист жонсиз ҳолда топилди
Россиялик журналист Александр Шчетинин Киевдаги квартирасида бошига ўқ узилган ҳолда топилди.
Айни вақтда унинг ўлими сабаблари ўрганилмоқда.

Маълум бўлишича, 54 ёшли марҳумнинг жасадини уни туғилган куни билан табриклаш учун келган дўстлари квартира балконидан топган. Унинг бошида ўқотар қуролдан қолган жароҳат излари бўлиб, стули остида тўппонча ётган. Жасад олдида ўлим олдидан ёзилган мактуб ҳам бўлган. Уйнинг эшиклари ёпиқ бўлган, фавқулодда вазият излари йўқ.
Мазкур иш ҳозирда суиқасд сифатида кўрилмоқда; журналист яқинларидан бирига ўзини ўлдирмоқчи эканини баён қилган электрон хат жўнатган.
Александр Шчетинин «Новий регион» ахборот агентлиги асосчиси ва бош муҳаррири ҳисобланади. 2014 йилда у 17 йил умрини бағишлаган агентликдан кетишини маълум қилган ва буни агентликнинг Россиядаги таҳририятларига расмийлар томонидан ўтказилаётган босим билан изоҳлаганди.
Мавзуга оид
08:50 / 24.05.2025
Киев ва минтақага тунги ҳужум: жабрланганлар бор
10:11 / 17.05.2025
АҚШнинг Киевдаги собиқ элчиси: Трампнинг Украинага босими туфайли кетдим
09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда
18:50 / 24.04.2025