Ўзбекистон | 15:56 / 28.08.2016
18539
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Кипр ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида битим кучга кирди

2016 йилнинг 22 август куни 2012 йил 5 апрелда Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Битимда икки давлатнинг соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасидаги ҳамкорлигини ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш, мутахассислар ва тиббий-техник маълумотлар билан алмашиниш, фармасевтик ва тиббий техникаларни ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш йўли билан амалга ошириш кўзда тутилади.
Ҳужжатда зарурат туғилганда ҳамкорликни яхшилаш ва мазкур Битимнинг бажарилишини назорат қилиш учун таклифлар ишлаб чиқувчи қўшма комиссияни тузиш ҳам назарда тутилган.

Мавзуга оид