Спорт | 18:01 / 29.08.2016
11864
1 дақиқада ўқилади

Америкалик ўсмир Месси, Роналду ва Роналдиньо ҳам "ура олмаган" услубда гол урди

Америкадаги мактаб жамоаларидан бири бўлмиш «Колумбайн» жамоаси футболчиси Дилан Причетт-Эттнер интернет юлдузига айланди. Унга «Тандер Ридж» мактаби жамоасига қарши ўйинда узун пас узатилди, Дилан ва тўп йўлига дарвозабон чиқди ҳамда Дилан дарвозабон устидан сальто қилиб ўтишига тўғри келди. Лекин дарвозабон тўпни ҳам ўтказиб юборади ва сальтони муваффақиятли бажарган ҳужумчи унга эга чиқиб, бўш қолган дарвозага тўпни жойлаган.

Лекин футбол тарихидаги энг чиройли голлардан бири бўлиши мумкин бўлган бу гол ҳисобга олинмаган, ҳакам офсайд ҳолатини қайд этган.