Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда 2007 йилги йил ўқитувчиси баҳоларни сохталаштиришга қарши чиққани учун ҳайдалди
Россия таълимининг фахрий ходими, "Йил ўқитувчиси-2007" танловининг мутлақ ғолиби, «Династия» жамғармасининг энг яхши ўқитувчилари танловида «Ёш ўқитувчи» номинацияси ғолиби бўлган Дмитрий Гушин ўқувчилар баҳосини сохталаштиришдан бош тортгани учун ишдан бўшатиб юборилди. Бу ҳақида «Комсомольская Правда» нашри хабар берди.
Император Александр II номидаги Петергоф гимназиясининг информатика фани ўқитувчиси Дмитрий Гушин журналда мактаб директори томонидан тўғирланган "икки"ларни пайқаб қолиб, бунга қарши чиққани учун ишдан ҳайдалган.
Унинг сўзларига кўра, Таълим қўмитаси бепарво ўқувчиларнинг баҳоларини тўғрилашга буйруқ берган, мактаб директори эса ўзининг «мавқели вазифа»ларини ҳал этган. Бу ҳақида Дмитрий Гушин ўзининг фейсбукдаги саҳифасида керакли суратлар билан маълум қилган.
"Майнинг охирида мен гимназия директори Г. А. Никитина синф раҳбарлари билан келишган ҳолда чорак, ярим йиллик, якуний баҳоларни журнални ўчирган ҳолда тўғирлашганини сезиб қолдим. Айрим ёзувлар остида директор ўз имзоси ва таълим муассасасининг муҳрини қўйган. Директор ўқитувчиларга баҳоларни сохталаштиришни баҳор ойида мактабда текширув ўтказиб, паст кўрсаткични бартараф этишни талаб қилган Таълим қўмитаси вакили буюрганини айтган. Албатта, барчага маълумки, Таълим қўмитаси баҳоларни қалбакилаштиришга буйруқ бермаган, бироқ директор билан муносабатларни ҳам бузишни истамайди. Директор оммавий фирибгарликни ташкиллаштирадиган гимназияда тўғридан-тўғри ёки билвосита иштирок этиш — бу ўз виждонинга қарши боришдир", - дейди Дмитрий Гушин.

Гушин сўзларига кўра, у жим ўтирмади ва директорга давлат мактаби — «хусусий бозор» эмаслигини ва болаларни ҳужжатлар қалбакилаштиришга ўргатиш номақбул иш эканлигини айтди. Бундан ташқари, ўқитувчи 31 май куни «ВКонтакте»даги саҳифасида исмларни ошкор қилмай, директор медаль олувчи ўқувчилар баҳоларини сохталаштираётганини маълум қилган.

Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025