Жаҳон | 23:54 / 29.08.2016
10060
1 дақиқада ўқилади

Россиялик сиёсатчи Марказий Осиё давлатлари билан виза тартибини киритишни таклиф қилди

Россиянинг "Справедливая Россия" ("Адолатли Россия") партияси етакчиси Сергей Миронов Россия Думасига сайловолди дебатлари эфирида Марказий Осиё давлатлари билан виза тартибини киритиш зарурлигини айтди.

"Биз Марказий Осиё давлатлари билан виза тартибини қайтариш лозимлигига ишонамиз, чунки бугунги кунда гастарбайтерлар деб аталувчиларнинг назоратсиз оқими давлатимизни тўлғазиб юборди. Биз давлатимизга визасиз кираётган ва чиқаётганлардан мажбурий тарзда бармоқ излари олиниши керак, деб ҳисоблаймиз", деб айтди Миронов.

Россия Думасига 7-чақириқ сайловлари 18 сентябрда бўлиб ўтади. 20 августда ташвиқот даври бошланди ва у 17 сентябргача давом этади.

Марказий Осиё давлатлари билан виза киритилиши ғоясини Владимир Жириновский танқид қилди ва террорчиликка қарши кураш учун бошқа давлатлар билан саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини айтди. 

 

Мавзуга оид