Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соя қоидабузарлиги учун юборилган жарима бекор қилинди
Россия Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси Москва шаҳар бошқармаси Honda автомобили эгасига юборилган жаримани бекор қилди. Аввал хабар берилганидек, Евгений исмли фуқаро машинасининг сояси йўл четидаги узлуксиз чизиққа тушгани боис, жарима тўлаш тўғрисида огоҳлантириш мактуби олган.
Шаҳар бошқармаси баёнотига кўра, ушбу жарима «фотовидеофиксация мажмуаси ишида рўй берган носозлик» туфайли нотўғри ёзилган. Шу боисдан у, бекор қилинган.
Бошқармада маълум қилишларича, улар фуқароларнинг ОАВга қилган мурожаатларини диққат билан кузатиб боришади ва турли тортишувли вазиятларга нисбатан зудлик билан чоралар кўрилади.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025