Спорт | 17:33 / 30.08.2016
5476
1 дақиқада ўқилади

Иско ва Хамес ёзги трансферлар якунига қадар АПЛда пайдо бўлиши мумкин

«Реал» жамоаси ярим ҳимоячилари Иско ва Хамес Родригес жамоадан кетиши ва фаолиятларини Англияда давом эттиришлари мумкин.

Хамесга «Челси», Искога эса Лондоннинг бошқа бир жамоаси «Тоттенҳэм» томонидан қизиқиш мавжуд.

Бу футболчиларнинг ёзги трансферлар даричаси ёпилгунига қадар Англияга ўтишлари имконияти юқори баҳоланмаяпти, аммо шундай эҳтимол сақланиб қолмоқда.

«Реал» жамоаси бош мураббийи Зайнидин Зидан футболчиларнинг кетишига қарши эмас, лекин уларнинг ўрнини тўлдириш керак бўлади.

Бундан олдинги хабарларда «Челси» «Реал»га Хамес учун 70 млн евро таклиф этаётгани айтилганди.

Жамоанинг асосий таркибидан жой ола олмаган Иско эса жорий трансферлар вақтида «Ювентус» ва «Милан» вариантларини рад қилганди.

Манба: Tribuna.uz

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид