Жамият | 09:36 / 31.08.2016
8446
2 дақиқада ўқилади

АҚШ штатларидан бирида масхарабозлар кийимидаги тўда пайдо бўлди

АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Гринвилл шаҳри аҳолиси кўчаларда масхарабоз кийимидаги шубҳали кишиларнинг пайдо бўлганидан хавотирга тушди. Бу ҳақда Washington Post хабар бермоқда

Маҳаллий аҳоли ниқоблар остида маньяклар яширинаётган бўлишидан хавотирланмоқда. Бир шаҳарлик фарзандлари шубҳали кимсалар билан мулоқот қилгандан кейин "масхарабоз кийимидаги одам болаларни ўрмонга олиб кетмоқчи бўлгани" ҳақида қўшнилари орасида мактуб тарқатган. "Уларнинг баъзиларида занжирлар, бошқаларида пичоқлар бўлган, яна бошқалари болаларга пуллар, конфетлар таклиф қилиб, улар билан бирга кетишни айтишган", деб маълум қилган эркак. 

Яна бир аёл масхарабозлар кечаси ўрмонда лазер указкалар билан ёруғлик тушираётганлари, унинг қўшниси эса уйи яқинидаги чиқинди контейнерлари ёнида шубҳали масхарабозни кўрганини айтган.

Полиция аҳолининг хавотирларига жавоб берган: уларнинг айтишича, охирги кунларда бу борасида фақат бир дона ариза тушган. Полиция тергов олиб бормоқда ва вазиятни кузатмоқда.

Масхарабоз ниқоби остида ўз жиноятларини амалга оширган Жон Гейси исмли кимса 1972-1978 йиллар давомида 33 нафар ёш кишини зўрлаб, ўлдирган.

Мавзуга оид