Спорт | 12:51 / 31.08.2016
11819
1 дақиқада ўқилади
Гимнастика бўйича етти карра Олимпия чемпиони ҳаётдан кўз юмди
Спорт гимнастикаси бўйича етти карра Олимпия чемпиони чехословакиялик Вера Чаславска 75 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди.
Чаславска ўзининг еттита олтин медали билан Олимпиадада иштирок этиб, энг кўп ютуқларга эришган чехословакиялик спортчи ҳисобланади. Шу билан бирга у тўрт карра жаҳон чемпиони ва кўп карра Европа чемпиони ҳамдир.
Спортдаги фаолиятини тамомлагандан сўнг 1990-1996 йиллар давомида Чаславска Чехия Миллий Олимпия Қўмитаси (МОҚ) президенти лавозимини эгаллаган. 1995-2001 йилларда эса Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) аъзоси ҳисобланган.
Мавзуга оид
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
14:45 / 18.07.2024
Росстат биринчи марта ташқи сабаблардан ўлим ҳақидаги маълумотларни яширди
20:50 / 10.06.2024
Чусовитина 53 ёшида 2028 йилги Олимпиадада қатнашиш истагини билдирди
17:46 / 23.05.2024