Фан-техника | 19:10 / 01.09.2016
15840
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг юқори технологияли велосипеди 3 D-принтердан чиқди

Асрлар оша шаклланган икки ғилдиракли ҳаракат воситасига қандай янгилик киритиш мумкин? Велосипеднинг электр двигателли, турли навигация ва ёрдамчи гаджетли бир қатор турлари мавжуд, лекин ҳеч ким замонавий технология ютуқларини велосипед деталларини ишлаб чиқишда қўллаш ҳақида ўйлаб кўрмаган. Бельгия кашфиётчилари бундан истисно.

Бундай ихтиро учун Flam王D (Flame 3D) номли компаниялар гуруҳи масъулиятни ўз зиммасига олди. Барча деталлар 3D принтерда босиб чиқарилган, велосипедга эса ажабтовур王-Bike номи берилди. 

Тузилма ўта мустаҳкам полимерга асосланган, у велосипед рамаларини ишлаб чиқаришда қўлланадиган ҳар қандай замонавий алюминий қотишмадан енгилроқ ва мустаҳкамроқ. Велосипеднинг деярли барча қисмлари шу полимердан ишлаб чиқилган, улар оғирлик ва кучли зарбаларга чидамлидир. 

Кашфиёт муаллифлари батафсил маълумот учун махсус видео тақдим этишди. 

Мавзуга оид