Жаҳон | 23:15 / 04.09.2016
9203
1 дақиқада ўқилади

Песков: Путин Буюк Британия билан муносабатларни тиклашга тайёрлигини билдирди

Россия президенти Владимир Путин Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй билан учрашувда Москва барча соҳалар бўйича икки томонлама муносабатларни тиклашдан манфаатдор эканлигига ишора қилди. Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Путин аниқ сигнал юборди – биз муносабатларимизнинг тикланиши, барча соҳалар бўйича суҳбатнинг тикланишидан манфаатдормиз ва бу борада Британия томони қанчалик тайёр бўлса, шунча олға боришга тайёрмиз", деб айтди Песков.  

4 сентябрда Путин Буюк Британиянинг янги бош вазири Тереза Мэй билан Хитойда ўтаётган G20 саммити доирасида учрашди.

 

Мавзуга оид