Жамият | 22:36 / 04.09.2016
65230
1 дақиқада ўқилади

Руслар Борис Ельциннинг Тошкентда Ислом Каримов билан учрашувини эслашди

Твиттер фойдаланувчиларидан бири 2 сентябрь куни оламдан ўтган Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ва Россия Федерациясининг биринчи президенти Борис Ельциннинг учрашувидаги бир ҳолатни эслатди.

1998 йил 11 октябрдаги Тошкентга ташрифи вақтида Ельцин тантанали маросимда иштирок этади. Мусиқа янграганида у тартибни унутиб, олдинга қадам ташлаб юрмоқчи бўлади, уни ёнидаги Ислом Каримов қўлларидан тутиб ушлаб қолади ва "шармандаликдан сақлайди". Ўша куни Тошкентдаги ёдгорликлардан бирига гулдаста қўйиш маросими бекор қилинади.

Ўшанда Ельциннинг матбуот котиби сифатида ишлаган Дмитрий Якушин бу вазиятга изоҳ берар экан шундай деган: «Узоқ ва толиқтирувчи парвоз, қийин иш ҳафтаси. У ўшанда толиқиб қолганди».

Мавзуга оид