Жаҳон | 01:28 / 04.09.2016
6278
1 дақиқада ўқилади

Туркияда Курдистон ишчи партиясининг 100 дан кўпроқ аъзоси йўқ қилинди

Туркия қуролли кучлари Туркиянинг Хаккари вилоятида жойлашган Чукуружа туманида Курдистон ишчи партиясининг 100 дан кўпроқ аъзосини йўқ қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, операция давомида 7 турк аскари ҳалок бўлган, 21 нафари яраланган.  

Таъкидланишича, ҳудудда авиация ва артиллерия иштирокидаги операция давом этмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид