Жаҳон | 21:46 / 05.09.2016
5175
1 дақиқада ўқилади

Ядровий дастур бўйича собиқ музокарачи Эроннинг Британиядаги элчиси этиб тайинланди

Беш йиллик дипломатик алоқалардаги узилишдан сўнг аввал эрон ядровий дастури бўйича музокарачилар жамоаси таркибига кирган Хамид Баидинежад Эроннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланди.

Ассошиэйтед Пресс агентлиги хабар беришича, дипломат Британия ТИВ раҳбари МИД Борис Жонсонга ишонч ёрлиғини топширган.
Буюк Британиянинг Эрондаги элчиси аввал муваққат ишлари вакили вазифаларини бажарган Николас Хоптон бўлди.

2011 йилда Теҳрондаги Буюк Британия элчихонасида Эронга қарши ғарб мамлакатлари томонидан жазо чораларини қўллашга қарши намойишчилар ҳужуми ташкил қилинади ва шундан сўнг элчихона ўз ишини тўхтади. Кўп вақт ўтмай, Эрон ҳам Лондондаги дипломатик миссияларига якун ясайди. Ваколатхонларнинг иши ўтган йили қайтадан янгиланди.
 

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид