Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИдаги миграцион инқироз мавзуси G20 саммити вақтида мунозараларга сабаб бўлмоқда
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган G20 саммитида Европада юзага келган муҳожирлар инқирози масаласи делегатлар ўртасида баҳсни юзага келтириб чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берган.
Агентлик манбасига кўра, бу мавзу саммит якунлари бўйича қабул қилинадиган коммюнике лойиҳасини муҳокама этишда баҳсли масалалардан бири бўлди.
«Қочоқлар борасида баҳс кетди. Туркия ва Европа бошқа давлатлар ҳам мазкур муаммони тан олиши ва ҳал этилиши учун нимадир қилиши керак, деб ҳисобламоқда», — дея ҳикоя қилган манба.
Шунингдек, иқлим, ортиқча қувватлар ва ҳудудий тегишлилик масалалари ҳам қизғин баҳсларга сабаб бўлди.
У Европа Иттифоқидаги бу муаммо саммит якунларига кўра 5 сентябрь куни қабул қилинадиган баённомада акс этишини қайд этиб ўтган.
Бундан олдинроқ Хитой раҳбари Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа тизимлари ўрнатилишига қарши чиққани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025