Тошкент автомобиль йўллари институти қайта ташкил қилинди
Автомобиль йўллари қурилиши соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва шунинг асосида Ўзбекистон миллий автомагистралини, умумреспублика ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш талаблари ҳамда вазифаларини ҳисобга олган ҳолда республиканинг лойиҳа, қурилиш ва йўлдан фойдаланиш ташкилотларининг юқори малакали муҳандис кадрларга нисбатан ортиб бораётган талаб-эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 августдаги ПҚ–2580 сонли қарори эълон қилинди. Унга кўра, Тошкент автомобиль йўллари институтини Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти этиб қайта ташкил қилинди.
Қуйидагилар Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институтининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
автомобиль йўллари ҳамда бошқа муҳандислик йўл иншоотларини лойиҳалаштириш ва қуриш, қурилишда янги материаллар ва технологияларни татбиқ этиш, конструкциялар мустаҳкамлигини ва энергия самарадорлигини ошириш, материаллар ҳажмини камайтириш билан боғлиқ бўлган, шунингдек, ер усти транспорт тизимлари логистикаси, уларни ташкил этиш ҳамда улардан фойдаланиш борасидаги йўналишлар бўйича илғор жаҳон тажрибаси ва технологияларини чуқур ўрганиш;
маҳаллий материаллардан кенг фойдаланиш, йўл қурилиши ҳамда йўл-қурилиш техникаси ва транспорт тизимларидан фойдаланишнинг замонавий технологияларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, автомобиль йўллари, тоннеллар, кўприклар ва йўл ўтказгичлар пухта ишлашини таъминлашга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб боришга, тематик ишларни бажаришга талабалар ва профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш;
қўшма таълим дастурлари, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш ва илмий-таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш мақсадида чет эллардаги етакчи турдош (ихтисослашган) олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
Шунингдек етакчи таълим ва илмий марказлар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг энг тажрибали, юқори малакали мутахассисларини ўқув жараёнига шартнома асосида жалб этилиши таъкидланган.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклатилди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024
Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади
08:45 / 07.08.2024