Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Burning Man фестивали якунланди
Америка Қўшма Штатларининг Невада штати Блэк Рок саҳросида бир ҳафтадан бери давом этаётган Burning Man (ёнаётган одам) фестивали якунланди. Унда иштирок этиш учун август ойининг охирги душанбасидан бутун дунёдан меҳмонлар ташриф буюрди.

Уларнинг иштирокида кимсасиз чўлда йирик шаҳар барпо этилди. Бир ҳафта мобайнида у ерда турли хил иншоотлар пайдо бўлди. Архитектура конструкциялари, арт-бинолар ва инсталляциялар, иштирокчиларнинг суратлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Ва ниҳоят, фестивал якунида Ёнаётган одам — ёғочдан ясалган улкан тулум суратлари ҳам пайдо бўлди.

5-сентябрь куни Невадада навбатдаги, Леонардо да Винчининг Витрувиан одамини эслатувчи тулум ёқилди.
Бу йилги фестиваль мавзуси бекорга — «Да Винчи Устахонаси» деб номланмаганини шундан ҳам билса бўлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025