Жамият | 18:54 / 06.09.2016
26038
1 дақиқада ўқилади
Саратонга чалинган келин тўйдан 25 кун ўтиб ҳаёт билан видолашди
23 ёшли Вэй Пин ва 24 ёшли Бао Тао 5 йилдан бери бир-бирларига кўнгил қўйишганди. Улар тўйга тайёрлик давомида кутилмаганда Вэй Пинда жигар саратонининг сўнгги босқичи кечаётганидан хабар топишди. Бу ҳақида China.org.cn маълум қилди.
Севган қизига жигар саратони ташхиси қўйилган бўлса-да, Бао Тао унга уйланишга қарор қилди. 5 август куни Чанчунь шаҳрида ушбу жуфтликнинг тантанали тўй маросими бўлиб ўтди, бу воқеа барчанинг ёдида сақланиб қоладиган бўлди.
Тўйдан 25 кун ўтиб, Вэй Пин Бао Таонинг қучоғида жимгина ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
17:35 / 25.10.2024
Ўзбекистонда туғилиш камайди, ўлимлар сони эса ошди
16:30 / 04.10.2024