Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ҳашаматли яхта тақдимоти бўлиб ўтади
АҚШда бўлиб ўтаётган Fort Lauderdale International Boat Show 2016 кўргазмасида 69-метрли, ҳашаматли Suerte яхтаси намойиш этилади. Бу ҳақда, кўргазма матбуот баённомасида маълум қилинган. Кема Италиянинг Tankoa Yachts верфида барпо этилган бўлиб, ўтган йилнинг сентябрь ойида Монакодаги қайиқлар шоусида тақдимоти ўтказилганди.

Унда бассейн ва вертолёт учун қўниш майдончаси бор. Яхтанинг ичида барли дам олиш ҳудуди, санузел, уқалаш хонаси, денгизга бевосита очилувчи сауна ва ҳаммом ҳам бор.

Унинг олд томонида 16 кишилик стол ва диванлар жойлаштирилган. Кузатув минорасида томоша майдончаси жойлаштирилган бўлиб, у ерга машқ хонасидан лифт орқали чиқиш мумкин.
Бундан ташқари, яхтада кенг гараж бўлиб, унда иккита 7,5-метрлик 13 нафар йўловчига мўлжалланган, 260 от кучига эга Dariel тендери, Seabobs CAYAGO F7 скутери жойланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025