Эрдўған Обаманинг Сурия бўйича таклифини қабул қилди
Расмий Анқара АҚШ билан Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея ёзган Hurriyet нашри.
«Раққа — ИШИД марказларидан бири. Обама, хусусан, биз билан Раққани бир ёқли қилмоқчи. Биз унга, бу масала биз учун муаммо эмаслигини айтдик», — деган Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Туркия икки мамлакат юқори лавозимли ҳарбий мулозимларига махсус амалиёт ишлаб чиқиш таклифини билдирган. Шундан сўнг, «нима қилиш керак бўлса, ўша амалга оширилади», — деган Туркия раҳбари. Унинг айтишича, Туркия минтақадаги мавжудлигини кўрсатиб қўйиши лозим.
Аввалроқ, Эрдўған G20 саммитида Обама билан Сурия масаласини икки марта муҳокама қилгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024