Жаҳон | 23:24 / 07.09.2016
11068
1 дақиқада ўқилади
Обама АҚШ федерал судьяси лавозимига мусулмон номзодни таклиф қилди
АҚШ президенти Барак Обама федерал судья лавозимига биринчи марта АҚШ фуқароси бўлган мусулмоннинг номзодини таклиф қилди, деб хабар бермоқда Politico нашри.
Ҳуқуқшунос Обид Риёз Қурайший Вашингтонда яшайди ва Оқ уй томонидан Колумбия округи федерал судида ишлаш учун номзоди билдирилди.
"Мен жаноб Қурайшийни АҚШ федерал судида ишлаш учун таклиф қилишдан хурсандман. У америка халқига ҳалол ва қонунга амал қилган ҳолда хизмат қилишига ишончим комил", деб айтди Обама.
Қурайший Latham & Watkins LLP ҳуқуқшунослик фирмасида ишлайди. 1997 йилда Гарвард университетининг Ҳуқуқ мактабини битирган. Энди унинг номзоди маъқулланиб, тасдиқланиши лозим.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024