Huffington Post: Клинтонга овоз бериш – Россия ва Хитой билан урушишга овоз беришдир
АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон Американинг ва бошқа мамлакатларидан ўзига хослигига кўр-кўрона ишониши баробарида урушлар олиб бориш сиёсатини қўллаб-қувватлайди, шунга кўра, у Хитой ва Россия билан қуролли можаро келтириб чиқариши ҳам мумкин, деб ёзмоқда Huffington Post шарҳловчиси Брюс Фейн.
"Агар сиз, Россия ва Хитой ҳалқларига озодлик, адолат, қадр-қиммат ва цивилизацияни етказиш борасида “илоҳий вазифа”ни бажариш лозим ва бунинг учун уларга қарши Конгресс томонидан эълон қилинмаган уруш зарур, деб ҳисобласангиз, президентлик учун демократлар номзоди Ҳиллари Клинтонга овоз беринг", — дейди Фейн. Унинг хотирлашича, демократларнинг "Қўшма Штатлар — инсоният локомотиви, дунёнинг бошқа қисми — тормоз вагонлари" деган қатъий ишончи қачонлардир Вьетнам урушига олиб келганди.
Муаллиф Клинтоннинг август ойида Америка легиони олдида қилган маърузасини ёдга олиб, унинг агрессив оҳангдаги, ватанпарварларнинг энг нозик жойидан олган ҳолда, ташқи сиёсатдаги қарашларини изҳор қилганини таъкидлайди.
Клинтон хоним, ўшанда АҚШнинг "ўзига хос" ва "тенги йўқ" мамлакат эканлигини қайд этиб, бутун дунё ва халқлар АҚШ етакчилигини кузатиб турганини, Вашингтон ўзининг "юқоридан белгиланган" вазифасини бажармай қўйса, жаҳон бошбошдоқлик ва тартибсизлик гирдобида қолиши мумкинлигини катта ишонч билан қайд этган эди.
"Ҳар ҳолда, 1776 йилда Ер сайёрасида АҚШ деган давлат пайдо бўлгунича ҳам минглаб йиллар давомида дунё мавжуд бўлгани Клинтон хонимни унчалик ҳам ўйлантирмайдиган кўринади", — дея қайд этади муаллиф.
Клинтоннинг тинчлик, тараққиёт ва эркинлик тушунчалари ҳақидаги қараши қандай эканини, унинг сенатор, давлат котиби ва АҚШ президентлигига номзодлиги вақтидаги фаолиятларидан ҳам билса бўлади.
"У урушларни, яъни Афғонистон, Ироқ, Яман, Сомали ва Ливияда инсонларни қасддан ўлдиришга қонуний тус беришни қўллаб-қувватлаган ва шундай қилмоқда", — дейилади мақолада. АҚШнинг бу мамлакатлардаги ҳарбий можароларга аралашуви эса, тартибсизликка барҳам бериши ўрнига уни кучайтирди холос
"Клинтон давлат котиби лавозимида ишлаган вақтларда Украинадаги тузумни ағдаришга режиссёрлик қилди, шундан сўнг, янги ҳукуматга ҳарбий ёрдам бериш фикрини ҳимоя қилди. У, шунингдек, Россия манфаатлари доирасига кирувчи Болтиқбўйи мамлакатлари ва Польшада Америка ҳарбийлари сонини кенгайтиришни маъқуллайди".
Россия ва Хитойга чин маънода “майдон ўқиш” нималарга олиб келишини тасаввур қилиш учун тарих саҳифаларида маълумотлар етарли. Хусусан, ХХР Корея яриморолидаги уруш даврида, АҚШнинг куч ишлатиши ҳақидаги таҳдидларидан сўнг, генерал Дуглас Макартур армиясига 3 млн кишилик ҳарбий ва фуқаролардан иборат йирик кучни юборган эди. СССР эса, ўз вақтида АҚШнинг Туркия ва Италияда ядро каллакларини жойлаштирганига жавобан Кубага ракеталарини олиб борганди.
Шундай экан, Ҳиллари Клинтон Россия, Хитой ва ёки ҳар қандай тормоз вагони бўлишни истамаган давлат билан уруш қилишга тайёр.
"Мен сизни огоҳлантирдим", — дея хулоса қилади Фейн.
Мавзуга оид
21:08
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024