Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея ядровий синов ўтказганини тасдиқлади
Шимолий Корея марказий телевидениеси муваффақиятли ядровий синов ўтказилганини маълум қилди. Телевидениенинг махсус сонида Шимолий Кореянинг ядровий дастурни янада ривожлантириш йўлидан бориши яна бир маротаба таъкидлаб ўтилди.
9 сентябрда маҳаллий вақт билан соат 09.30да Шимолий Кореяда 5,0 магнитудали зилзила қайд этилган. Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе ва Япония ҳукумати бош котиби Ёсихидэ Суга сейсмик воқеа юз бергани ҳақидаги маълумот пайдо бўлгандан кейин Шимолий Корея навбатдаги ядровий синовни ўтказганини маълум қилишган.
Жанубий кореялик ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, портловчи қурилманинг қуввати 10 килотоннани, яъни январдаги портлашдан (6 килотонна) деярли икки баробар кўпроқни ташкил қилган. Жанубий кореялик мутахассислар ядровий синов ҳақидаги маълумотлар тасдиқланса, у Шимолий Корея тарихидаги энг йириги бўлиши мумкинлигини айтишганди.
9 сентябрда Жанубий Корея, Япония ва АҚШ Шимолий Корея навбатдаги ядровий синовни ўтказгандан кейин БМТга Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ташкиллаштириш илтимоси билан мурожаат қилдилар. БМТ Хавфсизлик кенгаши 9 сентябрдаёқ бўлиб ўтиши мумкин.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
15:50 / 25.05.2025