Ўзбекистон ва Тожикистон ўсмирлари ўртасидаги ўйинда оммавий муштлашув рўй берди
Россиянинг Братск шаҳрида ўсмирлар ўртасида «Ҳамдўстлик кубоги-2016» мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари иштирокидаги финал баҳсида жанжал келиб чиққан.
Ҳисоб тожикистонликлар фойдасига 2:1 ҳолида давом этаётганида, тожикистонлик футболчиларидан бири рақибга нисбатан рухсат этилмаган сўзларни ишлатган. Натижада икки футболчи муштлашиб кетган. Кейинчалик жанжал катталашиб, унга барча футболчилар қўшилган. Тез орада мураббийлар ва мухлислар ҳам уларни ажратиш учун майдонга тушиб келган.
Полиция аралашувидан кейингина жанжал бартараф этилган. Лекин ўйинни давом эттириш имконияти бўлмаган ва кубок эгаси аниқланмасдан қолган.
Бу йил Братскда бўлиб ўтган мусобақада Тожикистон, Ўзбекистон, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Озарбойжон жамоалари иштирок этди.
Қайд этиш керакки, Братскда ташкил қилинган ушбу кубокнинг асл мақсади – шаҳарда яшаётган турли Ҳамдўстлик мамалакатлари диаспоралари орасидаги дўстона муносабатларни кучайтириш эди.
Мавзуга оид
18:54 / 28.09.2024
Россияда Ўзбекистон фуқароларига паспорт олишда ноқонуний ёрдам берган жиноий гуруҳ ушланди
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024