Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда сиқилган газ баллони ўрнатилган автомобиль портлади
Facebook ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳида жойлаштирилган хабарга кўра, Андижонда енгил машинага ўрнатилган газ баллони портлаши билан боғлиқ ҳодиса рўй берган.
11 сентябрь куни вилоятнинг Асака туманида газ тўлдириш шахобчаларидан бирида ёқилғи тўлдираётган Лачетти русумли автомобиль портлаб кетгани натижасида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келган. Хабарларга кўра, бахтли тасодиф туфайли қурбонлар ёки жароҳатланганлар йўқ. Атрофдаги машиналарни портлаш тўлқинидан монолитли тўсиқлар сақлаб қолган.
Айрим ҳайдовчиларнинг сўзларига кўра, гарчи кўпчилик сиқилган газни хавфли деб билишса-да, аслида газ баллонлари тўғри ўрнатилса ва фойдаланилса, шунингдек, доимий равишда техник кўрикдан ўтказиб турилса, бундай воқеалар юз бермаслиги мумкин.

Мазкур воқеани муҳокама қилган "Водители Ташкента" гуруҳи аъзоларининг айримлари, газ баллонга меъёридан ортиқ ёқилғи юборилган бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилишган.


Манба: nuz.uz
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025