Жамият | 15:51 / 13.09.2016
16077
2 дақиқада ўқилади

Ой шаклланишининг асосий назарияси инкор этилди

Америкалик геокимёгарлар ой намуналарида изотопларни ўлчар экан, Ойнинг шаклланишидаги энг кенг тарқалган назарияни инкор қилишди ва ўтмишда сайёранинг кучли буғланишига йўл қўйилганини аниқлашди. Мазкур тадқиқот Nature журналида чоп этилди. 

Геокимёгарлар Ой ва Ер жинсларида уч барқарор калий изотопларини таҳлил қилишди. Олинган маълумотлар йўлдош ва сайёра намуналарида атомларнинг бундай тури бир хил эканлигига ишора қилади, бу эса уларнинг келиб чиқишидаги умумийликни кўрсатади. 

Ушбу натижалар узоқ ўтмишда сайёранинг йирик осмон жисми билан тўқнашганини тахмин қилиб, Ер йўлдоши шаклланишининг икки янги модели билан изоҳланади. Биринчи - сайёра орбитасида аввал силикат диск, кейин эса Ой ҳосил бўлган. Иккинчи - сайёранинг деярли барча мантияси буғланиб кетган ва атрофдаги фазога совурилган, шу тариқа Ернинг йўлдоши шаклланган.

Бироқ Ой намуналарида Ерга қараганда калий-41 оғир изотоплари кўпроқ бўлган. Назарий ҳисоб-китоблар Ойнинг Ердаги нормал атмосфера босимидан тахминан ўн баробар юқори босим остида пайдо бўлган бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Иккинчи модуль бу тахминни қўллаб-қувватлайди.

Йўлдошнинг пайдо бўлишига доир стандарт изоҳга кўра, Ер Марс ҳажмидаги осмон жисми қолдиқлари билан тўқнашган ва кейинчалик унинг бўлакларидан (сайёра мантиясидан эмас) Ой ҳосил бўлган. 1970-йиллар ўрталарида шаклланган бу гипотеза бугунги кунга қадар умумий ҳисобланган. 

Мавзуга оид