Жаҳон | 20:42 / 13.09.2016
10758
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй яқинида Дональд Трампнинг меҳмонхонаси очилди

АҚШ президентлиги учун Республикачилар партиясидан номзод бўлмиш Дональд Трамп Вашингтондаги Оқ уй яқинида меҳмонхона очди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатган.

Trump International Hotel меҳмонхонаси кўҳна бино ўрнида жойлашган. Таъмирлаш ишлари 2 йил давомида олиб борилган. Бу ишлар учун 200 млн доллар сарфланган. Меҳмонхонада мижозлар учун 263та хона мавжуд. Бундай хоналарнинг энг қимматбаҳосини бир кунга банд этиш 20 минг доллар туради.

Меҳмонхонанинг очилиш маросими вақтида ҳудуд яқинида 40 нафар атрофидаги киши намойиш уюштириб, Трампни танқид қилишган. Улар сиёсатчининг Мексика билан чегарада муҳожирларга қарши девор барпо этиш ғоясига эътироз билдириб чиқишган.

АҚШ ҳукумати билан музокаралардан кейин Трампнинг қизи Иванка Трампга тарихий бино 60 йиллик лизинг билан тақдим этилган. Иванка Трамп таъмирлаш ишлари ва бино дизайни билан шуғулланган.

Бинонинг асосий очилиш маросими октябрь ойида ўтказилиши белгиланган.

Мавзуга оид