Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 13 сентябрь куни сўнгги 105 йилдаги рекорд ҳарорат қайд этилди
Буюк Британияда об-ҳаво сешанба куни бир неча рекорд ҳароратни қайд этди ва 1911 йилдан бери энг иссиқ даражани кўрсатди, деб хабар беради британ Метеобюроси.
Кун ўртасида Цельсий бўйича 32,5 даража ҳарорат қайд этилганида, бу 1949 йилдан бери сентябрьнинг энг жазирама куни деб қайд этилган эди. Бироқ бир неча соатлардан сўнг термометр 34,4 даражани кўрсатгач, 1911 йил рекордини такрорлади.
ITV телеканалининг хабар беришича, шу кун Британияда Бангкок, Ибица ёки Марокашга нисбатан анча иссиқроқ бўлган.
Максималь ҳарорат Грейвзенд (Кент графлиги) шаҳрида қайд этилган.
Метеобюро айтишича, юқори намликдаги жазирама ҳарорат айрим инсонлар саломатлигига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз навбатида, аҳолини эҳтиёт чоралари кўришга чақирди: кўпроқ сув ичиб, қуёш тагида кўп вақтини ўтказмасликни сўради. Алоҳида эҳтиёткорлик юрак-қон томир касалликларига эга кекса кишилардан талаб этилади. Шунингдек, кичик болалар ва чақалоқларни ҳам жазирама ва қуёшдан асраш керак, дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025