Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль WADA'га амалга оширилган киберҳужум борасидаги айбловга нисбатан жавоб қайтарди
Кремлнинг расмий вакили Дмитрий Песков Жаҳон аксилдопинг агентлигининг (WADA) маълумотлар базасини россиялик хакерлар бузиб кирганлигига доир айбловга жавоб берди. У далиллар келтирилмаган айбловлар бирорта ташкилотга обрў келтирмаслигини таъкидлади. Бу ҳақида РИА "Новости" маълум қилди.
"Шуни таъкидлаш жоизки, расмий Москва, ҳукумат ёки бирор бир Россия идорасининг бундай қилмишларга алоқадорлиги ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу мутлақо бўлмаган гап", - деди Песков.
13 сентябрда Россиянинг Fancy Bear хакерлар гуруҳи WADA америкалик теннисчилар Серена ва Винус Уильямсларга тақиқланган дори воситаларини даволаш мақсадида истеъмол қилишга рухсат берганлиги тўғрисидаги маълумотни чоп этган. Шунингдек 2016 йили тўрт карра олимпиада чемпионига айланган америкалик гимнастикачи Симона Байлзнинг "ижобий" допинг тест топширгани, лекин ўйинлардан четлаштирилмагани аниқланган.
WADA россиялик хакерлар гуруҳини ADAMS маълумотлар базасига ноқонуний бузиб кирганликда айбламоқда.
Мавзуга оид
12:48 / 04.02.2025
Тожикистондаги колонияда маҳбуслар қочишга уриниб, қўриқчиларга ҳужум қилди
11:34 / 01.01.2025
Берлинда пичоқли ҳужум: икки киши яраланди
11:30 / 16.05.2024
Россиянинг бир қатор ҳудудлари ҳаво ҳужумларига учради
09:20 / 14.11.2023