Samsung зилзила туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатишига тўғри келди
Samsung компанияси Жанубий Корея заводларидан биридаги ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлди. Бунга минтақада рўй берган 5,8 балли ер силкиниши сабаб бўлди. Бундай сейсмик ҳодиса мамлакат ҳудудида 1978 йилдан буён кузатилмаганди.
Сўнгги кунларда мамлакатда икки марта кучли зилзила содир бўлди. 12 сентябрь куни сейсмологлар Рихтер шкаласи бўйича 4,9 балли, 13 сентябрда эса - 5,8 балли кучли силкинишни қайд этишди. Зилзила маркази Кенсан провинциясида 10 километр чуқурликда бўлган.
Жанубий Кореяда 40 йилдан бери бундай кучли зилзила кузатилмаган эди.
Жанубий Кореянинг кўплаб ҳудудлари, шунингдек Япониянинг Кюсю ороли аҳолиси ерости силкинишларини ҳис қилишди. Бунинг натижасида 6 киши жароҳатланган, вайронагарчиликлар ҳақида хабар берилмаган.
Инсайдерларнинг маълум қилишича, Samsung зилзила туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатишга мажбур бўлди. Манбага кўра, бу - эҳтиёт чораси, заводларга қандай зиён етгани номаълум.
Жанубий Корея сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудуд ҳисобланмас эди, бироқ энди таҳлилчилар бу қарашларини қайта кўриб чиқишлари мумкин.
Мавзуга оид
21:47
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
07:30 / 17.10.2024