Ўзбекистон | 16:27 / 15.09.2016
20930
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда президентлик сайлови учун 14та сайлов округлари ташкил қилинди

15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури асосида пухта ҳозирлик кўрилаётгани таъкидланди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилди.

Сайлов округлари рўйхати сайловчилар сони ҳамда округ сайлов комиссиялари қаерда жойлашганлиги кўрсатилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон республикаси президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид