Иқтисодиёт | 08:01 / 15.09.2016
74264
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россияга «яшил йўлак» яратишни таклиф қилди

Ўзбекистон Россияга Божхона хизмати ва Россиянинг ветеринар ва санитар назорат бўйича Федерал хизмати («Россельхознадзор») йўналишида келишув тузиб, божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштирувчи «яшил йўлак» деб номланувчи жараённи амалга оширишни таклиф қилди. Бу фикрни 14 сентябрь куни Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев билан учрашуви чоғида билдирган.

Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар қилинишича, томонлар агросаноат соҳасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Қишлоқ хўжалик вазири жорий йилда икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг Россия бозорига етказиб берилиши ҳажми икки баравардан ҳам ошганини маълум қилган. Шу билан бирга томонлар ўзбек мева-сабзавотларининг Россия ҳудудига етказилиши ҳажми оширилишидаги мавжуд бир қатор тўсиқлар мавжудлигини ҳам эътироф этишган.

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси Россия Божхона хизмати ва «Россельхознадзор» йўналишида келишув тузиб, божхона ва фитосанитария ҳужжатларини расмийлаштиришни соддалаштирувчи «яшил йўлак» деб номланувчи жараённи амалга оширишни таклиф қилган.

Томонлар барча соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишда ўзаро фаол ҳамкорлик қилишга тайёрликларини билдиришган.

Мавзуга оид