Фан-техника | 19:25 / 16.09.2016
16936
1 дақиқада ўқилади

iPhone 7 Plus экспертлар нигоҳи остида

iFixit мутахассислари iPhone 7 Plus қурилмасининг эҳтиёт қисмларини кўздан кечиришди. Экспертларнинг фикрича, қурилма аввал ишлаб чиқарилган моделларга нисбатан камроқ таъмирталаб бўлади. Бу ҳақида hi-tech.mail.ru маълум қилди. 

Apple компаниясининг янги смартфони таҳлили шуни кўрсатдики, 3,5 миллиметрли қулоқчинлар уланадиган жойнинг бўшаган ўрнини янги механизм - Taptic Engine эгаллаган, у босим кучини илғашни таъминлайди.

Шлейфлар ўнг томонга кўчирилган, изотасма мустаҳкамроқ ишланган - эҳтимол, бу сувдан ҳимояланганлиги билан боғлиқдир. Шунингдек қўшимча резина қопқоқлар пайдо бўлган. Янги қурилма экрани энди ён томондан очилади, бу эса iPhone'га хос бўлмаган хусусият. 

Смартфон батареяси 2 900 мАч сиғимга эга. Баҳоси тушган iPhone 6s Plus қурилмасининг аккумулятори янгисидан 150 мАч кам. Бундан ташқари, iPhone 7 оптималлашган A10 Fusion процессори ҳисобига аввалгиларидан бир соатга кўпроқ ишлайди. 

 

Мавзуга оид