Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тамаки маҳсулотларидан воз кечиш умрни 5 йилга узайтиради
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ижтимоий саломатлик ва коммуникация бошқармаси раҳбари Олег Салагайнинг маълум қилишича, тамаки маҳсулотларини чекувчи инсон бу зарарли одатини ташласа, бу унинг умрини камида 2,5 йилга узайтиради. Унинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатларда бу кўрсаткич 5 йилни ташкил қилади. Бу ҳақида "Экономика сегодня" нашри хабар берди.
Манбага кўра, спиртли ичимликлар истеъмоли, тамаки маҳсулотларини чекиш ва семизлик билан боғлиқ касалликлар бутун дунё аҳолисининг 70 фоиз ўлимига сабаб бўлади. Шунингдек статистикага кўра, тамаки ва чекиш Ер юзидаги 20 фоиз катта ёшли аҳолининг ҳаётини хазон қилади. Уларнинг деярли ярми 70 ёшга етмай, ҳаётдан кўз юмади.
Мавзуга оид
09:50 / 24.05.2025
Ўзбекистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги неча ёшлиги айтилди
18:44 / 02.04.2025
Белгия дўконларида тамаки маҳсулотларини кўзга ташланадиган жойга қўйиш тақиқланди
15:12 / 04.01.2025
Чекишни ташлашга ёрдам берадиган илова ишлаб чиқилди
00:32 / 31.12.2024