Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Формула-1"нинг собиқ пойгачиси Паралимпиадада иккинчи олтин медални қўлга киритди
"Формула-1"нинг собиқ пойгачиси Алессандро Дзанарди Риодаги Паралимпиадада иккинчи олтин медални қўлга киритди.
Дзанарди 17 сентябрда қўл велосипедлари пойгасида Италия терма жамоаси таркибида биринчи бўлди. Унинг жамоаси 22 км лик масофада ўзини тақиб қилаётганларни 47 сония ортда қолдирди.
Бунгача италиялик индивидуал пойгаларда олтин ва кумуш медалларни қўлга киритганди. Дзанарди Лондондаги ўйинларда ҳам шундай кўрсаткичга эришганди ва эндилида унинг ҳисобида 4 та олтин ва иккита кумуш медаль бўлди.
Дзанарди "Формула-1"нинг турли жамоалари собиқ пойгачиси ҳисобланади. У пойгада 1990-йилларда иштирок этган, икки марта CART серияси чемпиони бўлган. 2001 йилда CART серияси пойгаларидан бирида италияликнинг болидига бошқа пойгачи болиди келиб урилган ва унинг болидини иккига бўлиб ташлаган. Бунинг оқибатида италияликнинг иккала оёғини олиб ташлашга тўғри келган.
Мавзуга оид
17:22 / 25.05.2025
Шумахернинг Ferrariʼси аукцион орқали 18 млн доллардан қимматроққа сотилди
17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди
18:15 / 13.09.2024
Ўзбекистон Паралимпия ҳаракатининг олтин авлодисиз – Шавкат Мирзиёев
17:53 / 12.09.2024