Ўзбекистон | 21:08 / 18.09.2016
38949
5 дақиқада ўқилади

Ҳафта дайжести: Давлат идораларида ўзгаришлар, Клинтон хасталиги сабаби, 11 сентябрь фожиасига 15 йил тўлди ва бошқа муҳим хабарлар

Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда рўй берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг асосийлари Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида.

Ислом Каримов хотираси

Ўтган ҳафта мобайнида қатор мамлакат раҳбарлари Самарқандга – Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишга ташриф буюришди. Жумладан, Қозоғистон президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, Татьяна Каримовага ҳамдардлик билдирди 


Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари бош вазир ўринбосари, ИИВ раҳбари Сайф бин Заид 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ерда у Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.


Президент сайловида иштирок этадиган барча номзодлар

2016 йилнинг 4 декабрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодлар номи маълум бўлди.

>>>  Батафсил. 

Ўзбекистон ҳафта ичида

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди


Шимолий Кореяда ўтказилаётган навбатдаги ядро синовлари Ўзбекистон томонини хавотирга солмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлигининг 11 сентябрь куни эълон қилган ахборотида маълум қилинган.


Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик ва давлат авиациясида дронлар (учувчисиз учар қурилмалар) эксплуатацияси тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. 


«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг «Орзу лайнери» илк халқаро рейсни амалга оширди 


Ўзбекистонда 2016 йил 1 октябрдан табиий газга тўлов нархи ошадиган бўлди

Бундан ташқари, худди шу санадан бошлаб электр энергия нархи  ҳамда иссиқ ва совуқ сув нархлари ҳам ошади. 

 

Давлат идораларидаги ўзгаришлар

Рустам Азимовга яна икки соҳага раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилди 


Сурхондарё вилоятига янги прокурор тайинланди 


Ўзбекистон бош прокурорининг янги ўринбосари тайинланди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси тайинланди 


Бухоро ва Сирдарё вилоятлари ИИБ бошлиқларига янги ўринбосарлар тайинланди 


Жиззах вилоятига янги прокурор тайинланди 


Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар бўлди 


Ўзбекистон ИИВда қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди 


11 сентябрь фожиаси (Фотогалерея)


АҚШ яна 11 сентябрь воқеаларини эсламоқда. Бугун 3 мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлган фожиали терактни бутун дунё ёдга олмоқда. АҚШ ва дунё тарихида мисли кўрилмаган террор юз берганига 15 йил тўлди.

>>>  Батафсил.


Клинтон Россияни АҚШдаги сайловларга аралашишда айблади


АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон Россия томони АҚШдаги сайловолди кампаниясига аралашишга уринмоқда деб айтди.

>>> Батафсил.


Билл Клинтон рафиқасининг “хаста”лиги сабабларини маълум қилди


Билл Клинтоннинг ҳикоя қилишича, турмуш ўртоғи, АҚШ президентлиги учун демократлар номзоди Ҳиллари Клинтоннинг соғлиги кутилмаганда ёмонлашганига қаттиқ чанқаш сабабдир. Бу ҳақда, Билл Чарли Роузга берган интервьюсида маълум қилган, деб ёзмоқда Politico нашри.

>>> Батафсил.


АҚШда президент сайловининг овоз бериши жараёни бошланди


Дунёнинг етакчи мамлакати – АҚШда президентлик сайлови ўзининг якуний босқичига кирди. Мамлакатнинг айрим штатларида муддатдан аввалги овоз бериш жараёни бошланган, айримларида шу кунларда старт берилади.

>>>  Батафсил.


Назарбоевнинг башорати


Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда қачон ҳаммаси зўр бўлишини билдирди.

>>> Батафсил.


Акаев Қирғизистондаги "лола инқилоби" ҳақида


Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилишича, унинг Манас авиабазасида АҚШнинг AWACS айғоқчи самолётларини жойлаштиришга рухсат бермагани 2005 йили мамлакатда уюштирилган "лола инқилоби" сабабларидан бири бўлган.

>>>  Батафсил.


МДҲнинг юбилей саммити қандай ўтди?


2016 йил 16 сентябрь, жума куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 25-юбилей саммити бўлиб ўтди.

>>>  Батафсил.


Криштиану Роналдунинг аччиқ гаплари


Футбол миллионлар ўйини - бу бор гап. Шунга кўра, ундаги ўйинчилар, айниқса дунёга машҳур ўйинчилар атрофида турли хил машмаша ва миш-мишлар бўлиши шубҳасиз. Бу ҳолат, аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам давом этмоқда.

>>>  Батафсил.3

Рио Паралимпияси: Ўзбекистоннинг 32 спортчисидан 31 та медаль


Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги XV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоасининг иштироки ўз ниҳоясига етди.

>>>  Батафсил.

Мавзуга оид