Жаҳон | 00:05 / 18.09.2016
4272
1 дақиқада ўқилади

АҚШда тиббий вертолёт фалокатга учради

АҚШнинг Миннесота штатидаги Александрия шаҳри яқинида тиббий вертолёт фалокатга учради. Вертолёт экипажининг 3 аъзоси оғир аҳволда қолмоқда, деб хабар бермоқда Grand Forks Herald маҳаллий нашри.

Фалокат 17 сентябрга ўтар кечаси Александрия аэропорти яқинида юз берган. Жароҳатланганлар яқин орадаги шифохонага етказилганлар, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Сўнгра улар ўзлари ишлайдиган North Memorial Health Care тиббиёт марказига етказилганлар. 

Тиббиёт маркази ходимларининг айтишича, вертолётда беморлар бўлмаган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид