Жаҳон | 10:32 / 18.09.2016
11286
1 дақиқада ўқилади

Саманта Пауэр: “Россия ТИВ АҚШ ИШИДни ҳимоя қиляпти деган гапидан уялиши керак”

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэрнинг айтишича, Россия ТИВ “АҚШ ИШИДни ҳимоя қиляпти” деган сўзлари учун “уялиши керак”. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Россия Оқ уй ИШИД жангариларини ҳимоя қилаётгани борасида хулосага келаётгани ҳақида гапириб ўтган эди.

«Россия вакилининг айтишича, биз ИШИДни ҳимоя қилаётган эмишмиз. Ростанми? Бу террорчи гуруҳи америкалик фуқароларнинг бошини танидан жудо қилди. Биз ана шу гуруҳни йўқ қилиш учун 67 та давлатдан иборат коалицияни бошқаряпмиз», — деди Пауэр.

Мавзуга оид