Ўзбекистон | 09:55 / 18.09.2016
34315
3 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёевнинг табриги, Қирғизистон раҳбари 60 ёшда, Машҳур рэпернинг ҳаж амали, Facebook’нинг қорақалпоғистонлик ходими, Гейнрихнинг фантастик голи

Ўтган тунда Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz’нинг тонгги дайжестида.

Шавкат Мирзиёевнинг табриги

Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни телефон орқали бўлган суҳбатда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевни туғилган куни билан табриклади.

>>> Батафсил. 

ЕХҲТга таклифнома

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг халқаро кузатувида иштирок этиш учун расмий таклифнома юборди.

>>> Батафсил.

Қирғизистон раҳбари 60 ёшда

Бугун Қирғизистон президенти Атамбаев, ўзининг 60 ёшини қаршилади. Шу муносабат билан, мамлакатда бўлиб турган РФ президенти Владимир Путин уни таваллуд куни билан қутлаб, уни Александр Невский ордени билан мукофотлади.

>>> Батафсил.

Дунёнинг 25 та энг йирик банки

Хитой банклари жаҳоннинг энг йирик банклари ҳар йилги рўйхати Forbes Global 2000’да яна биринчи ўринларни эгаллади.

>>> Батафсил.

Тошкентнинг Бунёдкор ва Муқимий кўчаларидан фоторепортаж

Тошкент шаҳридаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишмасида янги йўл ўтказгич қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Kun.uz сайтининг фотомухбири томонидан тақдим этилган фотоматериаллар орқали бунга гувоҳ бўлиш мумкин.

>>> Батафсил.

Машҳур рэпернинг ҳаж амали

Атоқли рэпер Кевин Гейтс ҳаж зиёратини амалга оширмоқда. Рэпер зиёрат билан боғлиқ видеороликни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирган.

>>> Батафсил.

Facebook’нинг қорақалпоғистонлик ходими

Қорақалпоғистонлик ёш йигит Азиз Муртазоев қандай қилиб Facebook’га ишга кирганини айтиб берди. Ҳозирда у компаниянинг Лондондаги идорасида ишлайди.

>>> Батафсил.

Гейнрихнинг фантастик голи

Қозоғистон Премьер-Лигасининг 27-турида “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида “Окжетпес”га қарши баҳс юритди.

>>> Батафсил.

Қоматингиз тик бўлиши учун 5 маслаҳат

Замонамизнинг энг хавотирли тенденцияларидан бири аксарият вақтимизни ўтириб ўтказишимиздадир. Бу зарарли одат бир қатор кўнгилсиз оқибатларга олиб келади. Норасо қомат, тушкун кайфият, сочнинг тўкилиши, қон камайиши - бу ҳали ҳаммаси эмас...

>>> Батафсил.

Фотожамланма: Замонавий ЖАРда ҳайратга солувчи тенгсизлик

Ирқий тенгсизлик ва доимий камситиш Жанубий Африка Республикасида деярли 50 йил давомида ҳукмрон бўлган. 90-йилларнинг бошида вазият яхши томонга ўзгарган бўлишига қарамай, апартеид аллақачон ички тузилмага кириб борган.

>>> Батафсил.

Мавзуга оид