Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барби қўғирчоғи болалар руҳиятига таъсири туфайли экспертизадан ўтмаслиги мумкин
Болалар маҳсулотлари саноат корхоналари ассоциацияси (БМСА) "Ўйинчоқлар хавфсизлиги ҳақида"ги техник қоидаларга тўғирлаш киритмоқчи. Унга кўра, Барби қўғирчоғи Россияда ўйинчоқлар экспертизасидан ўта олмайди. Бу ҳақида RT маълум қилди.
Ассоциация тўғирлаш киритиш лойиҳасида болаларнинг ахлоқий-ҳиссий ҳолатига таъсир қилувчи хавф мезонлари етарлича тўлиқ кўрсатиб берилмаган, деб ҳисоблайди. Хусусан, кўпмиллатли Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги болаларнинг диний, миллий ва бошқа хусусиятлари инобатга олинмаган. БМСА Европа стандартлари бўйича кийинтирилган ва мусулмон дунёси қадриятларига тўғри келмайдиган очиқ кийимлардаги Барбини бунга мисол сифатида келтиради.
Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги техник қоидаларга ўйинчоқларнинг руҳий-педагогик текширув меъёрини киритиш таклифи билан чиқди. Шу тариқа Барби қўғирчоқлари болалар ўйинчоқлари маҳсулотлари сотувида тақиқланиши керак. Шунингдек зўравонлик билан боғлиқ ўйин сюжетларини тарғиб қилувчи ўйинчоқлар ҳам тақиқланиши таъкидланган. Бундан ташқари инсонларнинг жисмоний камчиликлари ёки ирқчиликка ишора қилувчи ўйинчоқлар ҳам қатъий тақиқ остига тушади.
Ҳозирда тўғирлаш киритиш лойиҳаси 30 ноябрга қадар давом этадиган оммавий муҳокама жараёнидан ўтмоқда.
Мавзуга оид
11:34 / 17.07.2023
Эрон ҳукумати ахлоқ полицияси қайта иш бошлаганини эълон қилди
10:24 / 12.01.2023
Таъқиб этганлик учун ҳам ҳимоя ордери берилиши мумкинлиги белгиланяпти
21:27 / 24.12.2022
Россияда «Амина» мусулмон қўғирчоғи савдога чиқарилди
08:44 / 26.07.2022