Жаҳон | 22:55 / 19.09.2016
58392
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти юрагидаги муаммо сабабли АҚШга кетаётган йўлидан ортга қайтди

Қирғизистон президенти Алмасбек Атамбаев АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига сафарини юрагидаги муаммо сабабли қолдирди, деб маълум қилинди Атамбаев сайтида.

"Бишкекдан Нью-Йорккача йўлда, Қирғизистон делегацияси Отатурк номидаги аэропортда бошқа самолётга ўтирмоқчи бўлганда Алмазбек Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилган ва шу сабабли унга биринчи тиббий кўрик ўтказилган", дейилди хабарда.

Шифокорлар кўрикдан кейин кўкракда оғриқдан шикоят қилган Атамбаевга зудлик билан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишга кўрсатма берганлар.

Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун Қирғизистон делегациясига энди Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абуллаев бошчилик қилади.

 

Мавзуга оид