Жамият | 07:28 / 19.09.2016
9686
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Астрахань вилоятидаги сайлов участкасида аёл овоз бериш гувоҳномасини еб қўйди

Россиянинг Астрахань вилоятидаги 316-сайлов участкасида бир аёл доимий ёки вақтинчалик яшаш жойига бириктирилган сайлов участкаси ўрнига исталган бошқа сайлов участкасида овоз бериш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани еб қўйди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

Воқеа юзасидан текширув ўтказилди.

"Аёлга тез тиббий ёрдам чақиртирилди, бироқ у сўроқ вақтида барчасини инкор қилган. Бу текширув натижалари прокуратура орқали  тергов қўмитасига топширилади", деб айтилди хабарда.

Маълум қилинишича, аёл эркакча фамилияли гувоҳнома билан сайлов бюллетенини олмоқчи бўлган. Кузатувчининг бунга қаршилик кўрсатиши вақтида аёл кузатувчининг қўлини тишлаб олган ва сўнгра гувоҳномани оғзига солиб чайнай бошлаган.

Аввалроқ Астрахань вилояти сайлов комиссияси раиси Игорь Коровин сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган аҳолидан колбаса ва пуллар билан овозларни сотиб олишга уринишлар бўлганидан шикоятлар олганини маълум қилганди.

Мавзуга оид