Спорт | 09:47 / 20.09.2016
20283
1 дақиқада ўқилади
Бир ўйинда 43та гол ўтказиб юборган дарвозабон ҳибсга олинди
Германия полицияси "Фондерот" жамоаси дарвозабонини "Оберхаузен"га қарши ўйиндан кейин ҳибсга олди. Бу ҳақда Express хабар берди.
Мазкур ўйинда "Фондерот" жамоаси рақибига 0:43 ҳисобида имкониятни бой берган. Манба берган маълумотга кўра, ўйиндан бир неча кун ўтиб полиция ходимлари тўртта машинада клуб қароргоҳига ташриф буюришган ҳамда машғулотда ишлаётган дарвозабон билан гаплашган. Шундан кейин у машинага ўтириб, полиция билан жўнаб кетган.
Ҳозирда унинг қачон ҳибсдан озод қилиниши маълум эмас. "Фондерот" клуби Германия чемпионатининг 7-дивизионида иштирок этади.
Мавзуга оид
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
19:09 / 17.10.2024
Қозоғистон бош мураббийи Черчесов қозоқ тили ҳақидаги ҳазили учун жазоланди
11:52 / 06.09.2024
Ўзбекистон ва Британия футбол соҳасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш имконини муҳокама қилмоқда
13:42 / 19.08.2024