Жаҳон | 14:13 / 20.09.2016
5914
1 дақиқада ўқилади

Конгодаги намойишлар чоғида 50дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Конго демократик республикаси пойтахти Киншаса шаҳрида мухолифат тарафдорлари уюштирган намойиш вақтида полициячилар билан тўқнашув юзага келди ва камида 50 киши ҳалок бўлди.

Намойишлар 19 сентябрь куни мамлакатнинг амалдаги президенти Жозеф Кабила сиёсатига қарши ўтказила бошланди. У ноябрь ойида ўтказилиши белгиланган президентлик сайловларини техник сабаблар билан бекор қилиши ҳақида маълум қилинганди.

Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган, бу чора орқали намойишчилар тарқалмагач, уларга қарата ўт очилганди.

Қурбонлар ўртасида 3 нафар полиция зобити бор, улардан бирини намойишчилар тириклай ёқиб юборишган.

Жозеф Кабила Конгони 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. У бошқарувни марҳум отаси Лоран-Дезире Кабиладан қабул қилиб олганди.

Human Rights Watch ташкилоти сайловлар арафасида мухолифат вакиллари босим остида қолгани ҳақида маълум қилганди. Сентябрь ойи бошида Киншасада мухолифат етакчиларини ҳибсга олиш ишлари содир бўлган.

Мавзуга оид