Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОПЕКка кирувчи барча давлатлар Жазоирдаги анжуманда учрашадилар
ОПЕКка кирувчи барча давлатлар Жазоирда сентябрь охирида ўтадиган Халқаро энергетика анжуманида иштирок этишларини тасдиқладилар. Бу ҳақда ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо маълум қилди.
"Биз барча аъзоларимиз IEF’га (International energy forum) ташриф буюришни режалаштираётганлари тасдиғини олдик", деб жавоб берди Баркиндо тегишли саволга.
Халқаро энергетика анжумани (International energy forum, IEF) 26-28 сентябрда Жазоирда бўлиб ўтади. Аввалроқ анжуман доирасида нефть қазиб олувчи мамлакатларнинг норасмий учрашуви ўтиши кутилаётгани маълум қилинганди.
Бу учрашув 28 сентябрда бўлиб ўтиши мумкин. Тахмин қилинишича, унда нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш бўйича музокаралар қайта бошланиши мумкин. Баҳорда Доҳада ўтган бундай музокаралар ОПЕК ичидаги турли фикрлик сабабли бесамар якунланганди.
Мавзуга оид
23:02 / 12.05.2025
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
11:30 / 16.04.2025
Париж 12 нафар жазоирлик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборяпти
14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
12:37 / 27.10.2024