Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфонлар кураши ёки Galaxy Note 7 iPhone 7’га қарши?
PhoneBuff хорижий интернет ресурси youtube саҳифасида смартфонлар бозорининг энг кўзга кўринган сўнгги намуналари: iPhone 7 ва Samsung Galaxy Note 7 телефонларининг ишлаш тезлигига оид синов жараёни туширилган видеолавҳани жойлаштирди. Синов вақтида иккала телефонда ҳам бир хил ўйин ва иловаларни ишга туширишган, бунда улар икки марта амалга оширилган.
Дастлаб янги iPhone 7, Note 7дан бироз ортда қолган, бироқ ўйинларни ишга туширишда Корея маҳсулоти рақибини ўтказиб юборган бўлса, видеоролик учун кўпроқ вақтни кетказиши билан озгина бўлса-да ғалабага бўлган имкониятни батамом бой берган. Шундай қилиб, Apple компаниясининг янги авлод смартфони Galaxy Note 7 телефонини бир даврага ортда қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, янги iPhone 7нинг оператив хотираси 2 гигабайтни ташкил этса, Samsung телефонига 4 гигабайтли хотира ўрнатилган.
Мавзуга оид
17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради
17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот
15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди
12:38 / 11.03.2025