Жамият | 08:55 / 21.09.2016
26841
3 дақиқада ўқилади

Бранжелина ажралмоқда: таниқли жуфтликнинг 11 йиллик ҳаётига бир назар

Таниқли юлдузлар  Анжелина Жоли ва Брэд Питт жуфтлиги ўн бир йиллик муносабат ва икки йил қонуний никоҳдан сўнг  ажрашмоқда. Актриса  олти фарзандни ўз қарамоғига олишни сўрамоқда.

Ҳолливуднинг энг таниқли жуфтлиги ажрашмоқда— Анжелина Жоли ва Брэд Питт ажримга ариза ташлади. Бу ҳақида  TMZ портали хабар бермоқда, кейинроқ актрисанинг адвокати  Роберт Оффер Associated Press агентлигига боғланиб хабарни тасдиқлади. Юристнинг сўзларига кўра, Жоли бундай қарорга  «оила саломатлиги учун» келган.

Бранжелина ажримининг асосий сабаби Питтга оталик мажбуриятларига бўлган муносабатлари, деб айтилмоқда.

 Адвокатнинг сўзларига кўра, Анжелина Жоли унинг фарзанд тарбиясида қўллайдиган услубларидан ранжиган. У суддан , фарзандларни ўз қарамоғига олишни талаб қилди ва ажрим куни 15 сентябрь эканлигини айтди. Шунингдек, юрист ажримга ҳеч қандай учинчи шахс қўшилмаганини қайд этди — бу қайднома Жоли ва Питт ажрими ҳақида биринчи хабар тарқатган Inquisitr порталининг маълумотларини инкор этади. Унга кўра,  Брэднинг актриса Марион Котийяр билан бўлган ишқий муносабати ажрим сабабига айланган.

Жоли биргина юрист билан чекланишни истамади — унинг ишига кўплаб таниқли шахсларни ажратган адвокат Лора Вассер ҳам қўшилади.

Жоли ва Питт 2005 йил  «Жаноб Смит ва Смит хоним» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган.

У вақти Жоли Торнтон билан ажрашган эди, бироқ асраб олган ўғли (Мэддокс Шиван, ҳозир 15 ёшда) билан қолган эди.  Питт эса Жоли сабаб актриса Женнифер Энистон билан ажрашишига тўғри келган. Икки юлдуз жуфтлиги натижасида ҳосил бўлган Бранжелина яна икки фарзанд (Пакс Тьен ва Захара Марли)ни асраб олди; бундан ташқари, актёр рафиқасининг катта ўғлини ҳам оталиққа олди. Шунингдек, уларнинг ўз фарзандлари — Нокс Леон, Шайло Нувель ва Вивьен Маршелин бор.

Барча фарзандлар икки фамилия — Жоли-Питтга эга.

Узоқ йиллар давомида юлдузлар ўз муносабтларини никоҳ билан боғлашга шошилмади. ОАВда нафақат тўй балки, жуфтликнинг ажрашгани ҳақида миш-мишлар болалайверди.  Бу ҳодисалар бўлмади, миш-мишлар тугамади.

Улар 2014 йилнинг августида никоҳдан ўтишди — яъни 10 йиллик бирга кечган ҳаётдан сўнг. Маросим Шато Мираваль — Франция жанубидаги эски қасрдаги кичик черковда никоҳдан ўтишди. Тўй фақат энг яқин инсонлар даврасида ҳеч қандай ОАВсиз ўтказилди.

Ажрим тахминларга кўра, атрофдагилар учун сирли кечади. Жоли ва Питт яқинда можароли якун топган Жонни Депп ва Эмбер Хёрд турмушига ўхшаб 11 йил ичида орада ўтган гапларни ёки мулкни бўлиб олиш бўйича келишмовчиликларни оммага ошкор этмаслиги аниқ.  

Мавзуга оид