Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи 2017 йилда мобиль роумингни бекор қилади
Еврокомиссияда европалик абонентлар учун роуминг учун қўшимча харажатлар бекор қилиниши маълум қилинди. Еврокомиссия вакиллари Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги мобиль алоқа роумингини бекор қилишга келишиб олдилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Қарор 2017 йил июнидан кучга киради.
"Еврокомиссия 2017 йил 15 июндан роуминг учун харажатларга чек қўювчи қарорга келди. Янги ёндашув суиистеъмол қилиш ҳолатларига нисбатан операторлар учун мустаҳкам ҳимоя механизмини таъминлайди", деб айтди рақамли иқтисодиёт ва жамият бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер.
Эттингернинг айтишича, ҳужжатнинг якуний қабул қилиниши жорий йилнинг 15 декабрида юз бериши керак. Таъкидланишича, роуминг учун харажатлар Европа Иттифоқининг бошқа давлатига бормоқчи бўлган фуқаролари учун бекор қилинади. Бошқа сайёҳлар уларнинг миллий операторлари роуминг учун белгилайдиган қўшимча ҳақни тўлашда давом этаверадилар.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025